Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:37

Миср ҳукумати норозилик намойишларини тақиқлади


Миср полицияси ҳар қандай намойишларга тоқат қилмаслигини ва норозилар ҳибсга олишидан огоҳлантирди.

Бу огоҳлантирув мухолифат фаоллари ҳукуматга қарши намойишларни давом эттириш билан таҳдид қилганидан кейин янгради.

Сешанба куни Мисрда ҳукуматга қарши чиқишлар чоғида уч киши ҳалок бўлди. Улардан икки нафари намойишчи ва бири полициячи экани айтилмоқда.

Мисрдан олинган сўнгги маълумотларга кўра, кеча жароҳатланган намойишчилардан бири бугун вафот этган.

Қоҳира ва Искандария шаҳарларида бўлиб ўтган норозилик чиқишларида ўн минглаб киши иштирок этди.

Полиция Қоҳирадаги Таҳрир майдонида йиғилган намойишчиларга кўз ёши чиқарувчи газ ишлатган эди.

Намойишчилар 30 йилдан буён ҳокимият тепасида турган президент Ҳусни Муборакнинг истеъфосини талаб қилар экан, коррупциянинг кучайганидан ҳамда турмуш даражаси пастлигидан норозилик билдирди.

Мисрликлар Тунисда юз берган сиёсий ўзгаришлардан илҳомланганларини айтдилар.
XS
SM
MD
LG