Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:39

Франция Ўзбекистонда насос станциялари учун 15 миллион евро ажратди


Ўзбекистон молия вазирлиги Франциянинг Natixis банки билан 15 миллион евро миқдоридаги келишувни имзолади.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Шарл Дуньенинг Озодликка айтишича, бу маблағ Ўзбекистондаги иккита насос станциясини қайта тиклаш учун сарфланади.

- Бу 15 миллион евро миқдоридаги лойиҳа бўлиб, Ўзбекистондаги “Навоий” ва Учқора насос станцияларини қайта тиклаш учун қарзга берилди. Бу маблағга иккита насос станцияси учун техник жиҳозларни харид қилиш ва бошқа хизматларга сарфланади, деди Шарл Дунье.

Элчихона ходими қарзга олинган 15 миллион евронинг қайтарилиш муддати ҳақида бирор бир маълумотга эга эмаслигини айтди.

Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалигининг ўзбек матбуотига маълум қилишича, айни лойиҳа 2011 йилдан 2013 йилгача амалга оширилиш режалаштирилмоқда.

“Навоий” станцияси ишга туширилиши натижасида 18,7 минг гектар, “Учқора” станцияси эса 16,2 гектар майдонни суғориш имкониятини беради.
XS
SM
MD
LG