Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:24

Июн бўйича ҳисобот мартда чиқади


Ўш ва Жалолобод вилоятларида июн ойида амалга оширилган зўравонликлар сабабларини ўрганган халқаро комиссия ўз хулосасини мартда эълон қилади.

Бу ҳақда 27 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Комиссия раиси, ЕХҲТ парламент ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича вакили Киммо Килюнен хабар қилди.

Килюненга кўра, комиссия июн қирғини қурбонлари ва гувоҳлари бўлган 400 нафар атрофидаги одам билан суҳбатлар ўтказган. Сўралганларнинг 45 фоизи ўзбеклар, 40 фоизи қирғизлардир. Бундан ташқари комиссияга 100 га яқин ёзма ариза келиб тушган.

Халқаро комиссия ўз хулосасини ҳаммаси бўлиб 700 га яқин киши билан ўтказилган интервьюлар асосида чиқаради.
XS
SM
MD
LG