Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:47

Ўзбекистон ташқи савдоси ўтган йил 21,8 миллиард доллардан ошди


2010 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 21 миллиард 842 миллион АҚШ долларидан ошди. Бу 2009 йилги кўрсаткичдан уч фоизга кўп.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўтган йил Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо ҳажми 9 миллиард 424 ярим миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Бу 2009 йилга нисбатан 17,7 фоизга кўп.

Бошқа давлатлар билан Ўзбекистоннинг савдо айланмаси 12 миллиард 417 миллион долларни ташкил қилган. Бу аввалги йилга нисбатан 5,9 фоизга кам.

2010 йилда Ўзбекистон ташқи савдосидаги ижобий сальдо 4 миллиард 246,6 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Январ ойи бошида Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 2010 йилги иқтисодий ўсиш 8,5 фоизни ташкил қилганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG