Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:50

Лаҳорда АҚШга қарши намойишлар бўлиб ўтди


Покистон шарқидаги Лаҳор шаҳрида ўтган аксиламерика намойишларида 15 мингдан зиёд одам қатнашди.

Намойишда сўзга чиққанлар мамлакат ҳукуматини АҚШга ён босмаслик, пайшанба куни икки покистонликни ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинган америкаликни озод этмасликка чақирди.

Америка расмийларига кўра, Лаҳордаги АҚШ консулхонаси ходими Рэймонд Дэвис ўзини ҳимоя этиш мақсадида икки қуроллига қарата ўт очишга мажбур бўлган.

АҚШнинг Покистондаги элчихонаси дипломатик дахлсизлик мақомига эга Дэвиснинг ҳибс этилиши ноқонуний эканини айтмоқда.

Покистон томони Дэвис қўйиб юборилмаслигини, унинг кейинги тақдирини суд ҳал қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG