Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:48

Назарбоев муддатидан аввал сайлов ўтказишга чақирди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказиш чақириғи билан чиқди.

Бугун бу ҳақда мамлакат телевидениесида берилган жонли мулоқотда сўзлаган президент тадбирни қачон ўтказишни кўзлаётгани ҳақида сўзламади.

Бундан бироз муқаддам Қозоғистон Конституцион кенгаши Назарбоевнинг президентлик муддатини 2020 йилга қадар узайтириш режасини бош қонунга мос эмас, деб рад қилган эди.

Ҳозир 70 ёшга кирган президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон президенти лавозимида 20 йилдан буён ўтирибди.
XS
SM
MD
LG