Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:28

ЕИ вазирлари Миср ва Тунис ҳукуматларини огоҳлантирди


Европа Иттифоқи вазирлари Миср ва Тунис ҳукуматларини тинч йўл билан демократик ислоҳотлар даврига ўтишга чақирди.

Ғарб расмийлари бугунги нотинч вазиятда назорат ҳар икки давлатда ҳам исломий жанггари гуруҳлар қўлига ўтиб кетиши эҳтимолининг хавфли оқибатларидан огоҳлантирмоқда.

Жумладан, Италия ташқи ишлар вазири Франко Фраттини “мисрликлар радикаллик ва экстремизмни эмас, балки демократия ва фуқаролик ҳуқуқлари устиворлигини танлаши”га ишончи комил эканини айтди.

Австрия Ташки ишлар вазири Майкл Спинделеггер ҳам Тунис ва Мисрдаги вазиятдан радикал гуруҳлар фойдаланишга уринишидан хавотир билдирди.

Исроил президенти Шимон Перес, хусусан, Мисрда Исломий муҳолиф гуруҳлар ҳокимиятни назоратига олиши эҳтимолидан хавотирда эканини айтди.
XS
SM
MD
LG