Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:35

Қирғизистон ИИВ: Рашод қори қамоқда сўроқ беряпти


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Раҳматулло Аҳмедов Рашод қори Камоловнинг қамоқда сўроқ қилинаётгани ҳақида маълумот берди.

Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизмати берган маълумотга кўра, бу расмий Қорасув шаҳри имом-хатиби Рашод қори Камолов ҳозир Бишкек шаҳридаги тергов изоляторида сақланаётганини тасдиқлаган.

Рашод қори Камолов 18 январ куни Бишкек шаҳридаги “Манас” аэропортида Ўзбекистоннинг икки фуқароси шикояти билан ҳибсга олинган эди.

Расмий маълумотларга кўра, имомга қарши киритилган шикоят аризасида Рашод қори “Саудия Арабистонига виза олиб бераман, деган ёлғон билан улардан 6 минг 300 АҚШ доллари миқдорида пул олган”и айтилган.
XS
SM
MD
LG