Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:33

Беларус мухолифатига 120 миллион доллар маблағ ажратилади


Беларус мухолифати лидери Александр Милинкевич (ч) ва Радослав Сикорский (ў)
Беларус мухолифати лидери Александр Милинкевич (ч) ва Радослав Сикорский (ў)
Полша пойтахти Варшавада бўлиб ўтган анжуманда иштирок этган 36 та донор давлат Беларусдаги мухолифат ҳаракатларига 120 миллион АҚШ доллари (87 миллион евро) миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди.

Буни Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский эълон қилди.

Ғарб давлатларининг Беларус мухолифатига молиявий қўмак бериш ҳақида қарор қабул қилишига Александр Лукашенко декабр ойида қайта президент этиб сайланганидан кейин Беларус мухолифатининг Минск ҳукумати томонидан қаттиқ таъқиб остига олгани сабаб бўлди.

Айни пайтда Европа Комиссияси Беларусда инсон ҳуқуқлари ва демократияни қўллаб-қувватлаш учун кўрсатилаётган ёрдам ҳажмини 2011 – 2013 йилларда тўрт баробарга кўпайтириб, 15,6 миллион еврога етказилишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG