Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:48

Деҳлида Афғонистон ва Ҳиндистон раҳбарлари учрашди


Манмоҳан Сингҳ Ҳамид Карзай билан.
Манмоҳан Сингҳ Ҳамид Карзай билан.
Чоршанба куни икки кунлик ташриф билан Деҳлига келган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 3 феврал куни Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ билан музокаралар ўтказди.

Сафар доирасида Ҳамид Карзайнинг пойтахт Деҳлида атроф-муҳит муаммоларига бағишланган халқаро анжуманда уруш ва атроф-муҳит ифлосланишининг Афғонистонга етказган зарари мавзуида нутқ сўзлаши режаланган.

Ўтган ҳафта Карзай толиблар жанггариларига қарши уруш олиб бораётган НАТО етакчилигидаги халқаро кучларни Афғонистонда тахминан 4000 дона дарахтни ноқонуний равишда кесиб ташлаганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG