Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:07

Анқарадаги заводда портлаш юз берди


Туркия пойтахти Анқарадаги заводлардан бирида содир бўлган портлаш оқибатида уч киши нобуд бўлди, 30 га яқини жароҳатланди.

Генератор ишлаб чиқарадиган заводдаги портлашнинг газ сизиб чиққани оқибатида юз бергани тахмин қилинмоқда.

Хабарларга кўра, портлаш пайтида завод биносида 50 - 60 киши бўлган.

Кучли портлаш оқибатида бинонинг иккита қавати босиб қолган.

Қулаган деворлар остида бир неча одамнинг қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG