Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:23

Тожик мактабларидан "Ислом маърифати" дарслари олиб ташланди


Тожик ëшларининг исломийлашиб бораëтгани ҳукуматни чўчитмоқда.
Тожик ëшларининг исломийлашиб бораëтгани ҳукуматни чўчитмоқда.

Тожикистон Маориф вазирлигининг қарорига биноан, республика мактаблари ўқув дастурига киритилган “Ислом маърифати” дарслари дастурдан олиб ташланди. Мазкур қарор вазирликда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда қабул қилинди.

”Ёшлар “Ислом маърифати” ва бошқа исломий тушунчага эга бўлиш истагини билдирсалар, мадрасаларда таълим олишлари керак", дейилади вазирлик қарорида.

2009 йилда мактаблар программасига киритилган «Ислом маърифати» дарси 8 синфдан бошлаб ўқитилар эди. Эндиликда мактабларда бу фаннинг ўрнига бошқа фанлар соати ошириладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG