Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:58

Миср-Исроил газ қувури портлатилди


Мисрда номаълум ҳужумчилар Исроил ва Иорданияга газ етказиб берадиган қувур терминалини портлатди.

Расмийлар айтганига асосланиб Ғарб ахборот агентликлари тарқатган хабарларга кўра, ҳужум Синайнинг Шайх Зувайд минтақасидаги Лихфен шаҳарчасида амалга оширилган.

Бу шаҳар Фаластиннинг Ғазо Секторидан 10 километр нарида жойлашган.

Портлаш учун “террорчилар”ни айблаган Миср давлат телевидениеси ҳужум газ таъминотига қандай таъсир этгани ҳақида маълумот бермади.

Ал-Қоида ва бошқа жанггари гуруҳларнинг интернетдаги фаолиятини кузатиб борадиган “The SITE” разведга ташкилоти айрим гуруҳлар жанггариларни Мисрда хавфсизлик билан боғлиқ вазият бўшашганидан фойдаланиб Исроилга газ етказиб бувчи қувурни портлатишга чақирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG