Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:01

АҚШ-Россия ўртасида имзоланган СТАРТ шартномаси кучга кирди


Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича АҚШ ва Россия ўртасида имзоланган шартнома кучга кирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 5 феврал куни хавфсизлик бўйича Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтаётган халқаро анжуманда ратификация ёрлиқларини алмашди.

Шартномага мувофиқ томонлар стратегик ракеталарга ўрнатилган ядровий каллаклари сонини 1,550 тагача қисқартиради.

Келишувда жараён қандай бораётганини кузатиш ҳам назарда тутилган.

Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича АҚШ ва Россия ўртасида имзоланган аввалги шартнома муддати 2009 йил декабр ойида тугаган эди.
XS
SM
MD
LG