Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:08

Мисрда ҳукумат ва мухолифат сўзлашувлар бошланди


Франc-пресс агентлиги хабарига кўра, Мисрда Мусулмонлар биродарлиги вакиллари ва мамлакат вице-президенти Умар Сулаймон ўртасида музокаралар бошланган.

Бундан бироз муқаддам АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бу музокараларга эҳтиёткорона оптимизм билан ёдошишини билдирган эди.

Президент Ҳусни Муборак унинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилиб 13 кундан буён давом этаётган намойишлар устидан кучайган халқаро босим остида Мусулмонлар биродарлиги гуруҳи билан музокаралар қилишга розилик билдирган эди.

Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонида эса ҳануз минглаб норозилар намойиши давом этмоқда. Майдон теграсида ҳарбийлар ҳалқаси кучайтирилган тартибда қолаётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG