Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:52

Лондонда Wikileaks асосчиси устидан суд давом этмоқда


Wikileaks сайти асосчиси Жулиян Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш -қилмаслик юзасидан Лондон судида бошланган маҳкама 8 феврал куни давом этади.

Швеция Ассанжни икки аёлга жинсий тажовуз қилганликда айбламоқда. Ассанж эса бу айбловларни рад этиб келмоқда.

Ассанжнинг адвокати Жеффри Робертсон, агар у Швецияга топширилса ва у ердан Wikileaks билан боғлиқ айбловлар билан АҚШга экстрадиция қилинса, 39 ёшли Ассанж ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини айтди.

АҚШнинг минглаб дипломатик махфий ёзишмаларини ўз сайти орқали оммага ошкор қилган Жулиан Ассанж кеча судда ўзига қўйилаётган айбловлар сиёсий асосга эга эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG