Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:16

Асқаров устидан маҳкама номаълум муддатга қолдирилди


Қирғизистонда бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилган таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ва яна етти киши шикоят аризаларини кўриб чиқаётган аппеляцион маҳкама жараёни яна тўхтатилди.

Қирғизистон Олий суди кейинги маҳкаманинг қачон бўлиши ҳақида маълумот бермади.

Жалолободлик ҳуқуқ фаоли ўтган йил Ўш қирғини пайтида милиция ходимларини калтаклаш ва ўлдиришда айбдор, деб топилиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Айни пайтда¸ бир қатор халқаро ташкилотлар ва маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Азимжон Асқаровнинг қамоқхонада қийноққа солингани ҳақида хавотир билдирганлар.

АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси ўтган ой Асқаров устидан кечаётган маҳкаманинг адолатли ўтказилишига умид билдирган эди.
XS
SM
MD
LG