Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:28

Эронликлар Сўғдда ГЭС қурилишига кўмаклашади


Эрон Ислом республикасининг Тожикистондаги элчиси республика шимолидаги Айний туманида ГЭС қурилишига сармоя ётқизилишини маълум қилди.

Эрон Ислом Республикасининг Тожикистондаги элчиси Алиасғар Шердўстнинг айтишича, Айний туманидаги Хушекат мавзесида қурилиши мўлжалланган ГЭС йилига 1 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Мазкур ГЭС ишга тушгач, Сўғд вилоятидаги баланд тоғли Мастчоҳи кўҳистон ва Айний туманлари аҳолиси тўлалигича арзон электр энергияси билан таъминланади.

Шунингдек, элчининг сўзларига кўра, айни пайтда республика жанубида Нуробод-1 ва Нуробод-2 ГЭСлари, Носири Хисрав туманида эса цемент ишлаб чиқариш комбинатини қуришга оид хужжатлар имзоланган.

Шунингдек, республика жанубида Эроннинг “Сангоб” ширкати мутахассислари Сангтўда- 2 ГЭСини бунёд этмоқдалар. Мазкур ГЭСни жорий йилнинг сентябр ойигача ишга тушириш режаланган.
XS
SM
MD
LG