Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:11

Муборак ҳокимиятни Умар Сулаймонга топширди


Таҳрир майдонининг Муборак мурожаати арафасидаги манзараси.
Таҳрир майдонининг Муборак мурожаати арафасидаги манзараси.

17 кун аввал бошланган норозилик намойишлари кўлами бутун Миср бўйлаб ëйила бошлаган 10 феврал куни халққа қарата қилган мурожаатида Ҳусни Муборак ҳокимиятни ўзи тайинлаган вице-президент Умар Сулаймонга топширганини эълон қилди.


Бу эса Ҳусни Муборак нинг Миср кўчаларига чиқиб¸ зудлик билан унинг истеъфосини талаб қилган миллионлаган халқ талабини тўлиқ бажармаганини англатади.

Ўз телемурожаатида Муборак¸ Миср президенти мақомини сақлаб қолиши¸ бироқ мамлакатда бошланган ўтиш даврини бошқариш ваколатларини Умар Сулаймонга топширганини билдирди.

Муборакнинг айтишича¸ мамлакат конституциясига ўзгартиш киритилиб¸ унга президент ўз ваколатларини вақтинча бажара олмай қолган тақдирда давлатни бошқариш вице президентга ўтиши ҳақидаги банд қўшилади ва Миср Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Умар Сулаймон ана шу ўзгартиш асосида сайловларга қадар мамлакатни бошқаради. Бу ўзгартиш эса¸ Муборакнинг таъкидича¸ президентнинг истеъфога чиққанини англатмайди.

Бу баëнотни Қоҳиранинг марказий Таҳрир майдонида жимликда эшитган ўн минглаб аксилмуборакчилар Муборак гапини тугатиши биланоқ жўр овоз бўлиб "Йўқол!Йўқол!" дея ҳайқиришга тушдилар. Муборак истеъфога чиқишига умид қилиб турган аксар намойишчилар¸ Муборакнинг халқни яна алдашга уринаëтганликда айбладилар ва ғазабнок ҳолда унинг аксига қарата ўз пойафзалларини улоқтирдилар.

17 кундан бери Муборак истеъфосини талаб қилаëтган намойишчиларга мамлакат бўйлаб жамоат транспорти ходимлари¸ касаба уюшмалари ва ҳукумат ходимларининг ҳам миллий иш ташлашга қўшилгани Мисрдаги ҳаëтнинг нормал издан чиқишини янада кучайтирди ва Муборакни яна бир оз ëн беришга мажбур қилди.

Халқ Муборакнинг кетишини талаб қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:15 0:00
Бевосита линк




Норозилик намойиши ташкилотчилари бутун Миср халқини эртанги жума намозидан сўнг оëққа қалқиб¸ ҳокимиятга ëпишиб олган Ҳусни Муборакка сўнгги зарба беришга чақираëтган эди. Афтидан¸ норозилик намойишлари 11 феврал куни яна давом этади.

Пайшанба тунги мурожаатида Муборак намойишчилар қўяëтган аксар талабларнинг ҳақли эканини тан олди ва Мисрда 30 йилдан бери сақланиб қолаëтган фавқулодда ҳолатни босқима босқичма бекор қилишга ҳам ваъда берди.

Аксар мисрликларни муттасил қўрқувда ушлаб туриш воситаси бўлган фавқулодда ҳолат мамлакат кучишлатар тизимларига чекланмаган ваколатлар¸ хусусан фуқароларни ҳеч бир расмий айбловсиз ҳибсда сақлаш ва жамоат тадбирларини куч билан тарқатиш салоҳиятини беради.
XS
SM
MD
LG