Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:45

Миср вице президенти намойишчиларни тарқалишга чақирди


Президент Ҳусни Муборакнинг Миср халқига мурожаатидан икки соат ўтмай, вице президент Умар Сулаймон ҳам давлат телевидениеси орқали халққа мурожаат қилди.

Сулаймон мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳрон музокаралар орқали ҳал этилишини айтди ва намойишчилар талаблари бажарилишини ваъда қилди.

Давлат телевидениеси орқали қарийиб 10 дақиқалик нутқи давомида Миср вице президенти Умар Сулаймон 17 кундан бери намойиш ўтказаётган фуқароларни тарқалишга ва ишга қайтишга чақирди.

Жума куни Миср бўйлаб кенг кўламли намойишлар бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG