Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:54

Муборак оиласи билан Қоҳирани тарк этди


Мисрда ўн минглаб норозилар Қоҳирада давлат телевидениеси ва президент саройи томон юриш қилди.

Президент Ҳусни Муборакнинг рафиқаси билан пойтахтни тарк этгани ҳақида хабарлар бор. Муборакнинг иккала ўғли оиласи билан намойишлар бошланган куниëқ Лондонга қочиб кетди.

Ҳозир пойтахтнинг Хелиополис мавзесидаги президент саройи олдида минглаб одам тўпланган.

Панжаралар билан ўралган саройни ҳарбийлар қўриқламоқда. Ал-Арабия канали Муборак оиласи билан Қоҳирани тарк этгани ва Қизил денгизи соҳилидаги Шарм-аш-Шайхдаги вилласига йўл олгани ҳақида хабар қилди.
XS
SM
MD
LG