Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:57

Миср ахборот вазири истеъфо берди


Миср ахборот вазири Анас Аҳмад Набиҳ истеъфо берди. Бу ҳақда Миср расмий ахборот агентлиги МЕНА хабар қилди.

Ҳусни Муборак президентлиги даврида юқори лавозимларда ишлаган расмийлар қатори Аҳмад Набиҳдан ҳам мамлакатдан чиқмаслик ҳақида тилхат олинган.

Қоҳира ва Мисрнинг бошқа шаҳарларида намойишчиларнинг ўлдирилиши юзасидан айрим амалдорлар тергов қилиниши ва жавобгарликка тортилиши билдирилган.

Анас Аҳмад Набиҳ қаторида Миср собиқ бош вазири ҳамда собиқ ички ишлар вазирига мамлакатдан чиқиш тақиқланган.
XS
SM
MD
LG