Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:44

Миср парламенти тарқатилди


Миср президенти Ҳусни Муборак истеъфога чиққанидан кейин бу давлат бошқарувини ўз қўлига олган Олий ҳарбий кенгаш кеча Миср парламентини тарқатиб юборди ҳамда мамлакат конституциясини бекор қилди.

Олий ҳарбий кенгаш баёнотида айтилишича, бу орган сайлов ўтказилгунича, яъни яқин 6 ой давлат тепасида бўлади.

Кенгаш расмий вакили бундай баёнот берди:

- Мавжуд ҳукумат янги ҳукумат шакллангунига қадар ишини давом эттиради. Олий ҳарбий кенгаш демократик ва эркин жамият тузиш учун демократик тартиб- қоидалар асосида сайланадиган ҳукуматга ҳокимиятни тинч ўтказиб беришга ҳаракат қилади. Миср республикаси ўзининг минтақавий ва халқаро битимларига содиқ қолади.

Бош вазир Аҳмад Шафиқ етакчилигидаги Вазирлар маҳкамаси ҳозирча ишлаб турибди. Бош вазир кечаги баёнотида "шу кундаги асосий вазифа уч ҳафтага чўзилган оммавий намойишлардан кейин мамлакатда тартибни қайта тиклашдир", деди.

Қоҳиранинг оммавий намойишлар ўтказилган Таҳрир майдонида кеча автомобиллар қатнови қайта тикланди. Бироқ мухолифат тарафдорларининг бир қисми кеча ҳам майдонни тарк этмади.
XS
SM
MD
LG