Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:27

Россия Ташқи ишлар вазири Британияга сафар қилади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Британияга икки кунлик сафарини бошлайди.

Лондонга ташрифи давомида Лавров Британия Бош вазири Дэвид Камерон ва ҳамкасби Уильям Хейг билан учрашади.

Россия ва Британия ўртасидаги савдо алоқалари мустаҳкам бўлишига қарамай, дипломатик муносабатларда муаммолар бор.

Россия 2006 йилда Кремл танқидчиси, собиқ хавфсизлик ходими Александр Литвиненкони заҳарлаганликда гумонланган шахсни Британияга топширишдан бош тортгани бунинг сабабларидан биридир.

Шу ой бошида Британияда чиқадиган “Guardian” газетаси мухбирининг Россияга киришига рухсат берилмагани Британия расмийлари томонидан кескин танқид қилинди.
XS
SM
MD
LG