Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:09

М.Горбачев: Миср воқеалари Россияда такрорланиши мумкин


Бугунги Россияда махсус хизматлар роли фавқулодда кучайиб кетган, агар реал парламентаризм бўлмаса, ҳокимият фаолияти фуқаролик жамияти томонидан назорат қилиб турилмаса, Россияда ҳам Мисрдаги воқеалар юз бериши мумкин.

Бу фикрни собиқ СССР президенти Михаил Горбачев кеча Озодлик радиоси рус хизматига берган интервьюсида билдирди.

Горбачев, жумладан. бундай деди:

- Куч ишлатар тизимларнинг зўрайиб кетиши, уларга ҳаддан зиёд ҳуқуқлар бериб қўйилиши нонормал ҳолатдир. Улардан сиёсий масалаларни ҳал қилишда фойдаланиш, уларнинг одамлар шахсий ҳаётига аралашиши қуюшқондан чиқиб кетишдир.
XS
SM
MD
LG