Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:06

Роберт Блейк: Жуда амалий ва конструктив мулоқот бўлди


Ўзбекистонга сафар қилаётган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича муовини Роберт Блейк ўзбек расмийлари билан конструктив мулокот ўтказганини баён қилди.

Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда жаноб Блейк бу ҳақда шундай деди.

- Жуда амалий ва конструктив мулоқот бўлди. Ўзбекистон ҳукуматидаги дўстларимиз билан ҳар доимгидек хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, Афғонистонда вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган биргаликдаги ҳаракатларимиз, иқтисодий ҳамкорлик каби масалалардан тортиб инсон ҳуқуқлари каби устувор масалалар бўйича мулоқот ўтказдик. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ютуқларга эришиш учун ишларни давом эттирамиз. Умумиятла, барча масалалар бўйича силжиш бор ва самарали мулоқот бўлди деб ўйлайман ва бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ривожига ва ҳамкорлигимизнинг яна ҳам чуқурлашишга ёрдам беради,- деди Роберт Блейк.

АҚШ дипломатига Американинг етакчи ширкати вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда. Улар Роберт Блейк билан бирга 18 февралга мўлжалланган Ўзбек-АҚШ бизнес форумида иштирок этадилар.

Тошкентга келишдан аввал Блейк кеча Туркманистон пойтахти Ашхободда ҳукумат вакиллари билан учрашди. АҚШ Давлат Департаменти Марказий Осиё мамлакатларига бериладиган молиявий кўмак миқдорини эълон қилган.

Ўтган йил Ўзбекистонга берилган АҚШ молиявий кўмаги 12 миллион доллар бўлган бўлса, бу йил у озгина ошиб, 12.1 миллион доллар бўлиши мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG