Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:13

ЎР Чегара хизмати: Чегарадаги инцидентга алоқамиз йўқ


Ўзбекистон республикаси Чегара хизмати баъзи ахборот воситаларининг ўзбек-тожик чегарасида юз берган инцидент тўғрисидаги хабарларини рад этди, деб хабар қилди Регнум агентлиги.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Сирдарё тумани билан Тожикистоннинг Зафаробод тумани ўртасидаги чегарада Ўзбекистон чегарачилари автоматдан ўт очиб, Тожикистондаги Жомий қишлоғида яшовчи чўпон Толиб Асроровни ярадор қилган.

Ўзбекистон Чегара хизмати Регнум мухбирига чегаранинг бу қисмида ҳеч қандай инцидент содир бўлмаган, деган.

Ўзбекистон томонининг хабар қилишича, куни кеча Тожикистон чегарачилари билан Жомий қишлоғи аҳли ўртасида тўқнашув юз берган ва чегарачилар икки жомийликни автоматдан ўқ узиб ярадор қилган.
XS
SM
MD
LG