Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:15

Қирғизистондаги чўққига Путин номи берилди


Қирғизистондаги тоғ чўққиларидан бирига Владимир Путин номи берилди.

Тяньшань тоғ тизмасидаги тўрт ярим минг метр баландликдаги чўққини Россия Бош вазири Владимир Путин чўққиси деб номлаш таклифини Қирғизистон парламенти кўпчилик овоз билан маъқуллади.

Муҳокамада "Ата-Журт" партияси раҳбари Қамчибек Ташиев чўққини Путин номи билан аташга қарши чиқиб, бу чўққини Чингиз Айтматов чўққиси деб номлаш таклифини киритган эди.

Хабарларга кўра, Россия бош вазири Қирғизистонда ўзининг номи берилган чўққига чиқиш истагини билдирган.
XS
SM
MD
LG