Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:28

Қашқадарёда оддий намозхонлар ҳам қатағон қилинмоқда


Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.
Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, Қашқадарёда оддий фуқаролар ҳам соҳта айбловлар билан қатағон қилинмоқда. Ташкилотга ана шундай шикоят билан мурожаат қилган қашқадрёлик Дилором Ҳожиевага кўра, унинг икки ўғли ҳеч қандай асоссиз қамоққа олинган.


Қашқадарёда хавфсизлик идоралари диндорлар қатори оддий фуқароларни ҳам сохта айбловлар билан қатағон қилмоқда.

Бу ҳақда қашқадарёлик Дилором Ҳожиева исмли аёл Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига шикоят қилган.

Ҳожиеванинг даъво қилишича, икки ўғли Шерзод ва Феруз уч ой аввал ишдан уйига қайтаётган маҳаллий милиция ва миллий хавфсизлик ходимлари тарафидан қўлга олиниб, дастлаб безорилик айби бўйича 10 кунга қамоққа ташланган.

Милиция бу ҳақда йигитларнинг оиласига хабар бермаган. Фарзандларининг уйига қайтмаганидан хавотирга тушган Ҳожиева Дилором ўғилларининг қамоқда экани ҳақда эртаси хабар топган.

Ҳожиеванинг айтишича, милиция ходимлари ҳибсда фарзандларини 10 кун давомида қийноққа солган.

10 кунлик ҳибсдан сўнг Дилором Ҳожиеванинг кичик ўғли Феруздан қийноққа солинмагани ҳақдаги тилхат олиниб, қамоқда чиқариб юборилган, катта ўғли Шерзод "Жиҳодчилар" диний оқимига аъзолик, мамлакат Конституциявий тузумига тажовуз, ноқонуний диний адабиётларни тайёрлаш ва тарқатиш каби айблари билан ҳибсда қолдирилган.

Хавфсизлик ходимлари Дилором Ҳожиевага фарзанди қамалгани ҳақда ҳеч қаерга шикоят қилмасликни сўрашаган, скут сақласа ўзи ва фарзанди учун яхши бўлишини ваъда қилишган.

Ўтган ой Қашқадарё суди қарори билан Дилором Ҳожиеванинг катта ўғли Шерзод олти ярим йилга озодликдан махрум этилди. Ҳожиеванинг айтишича, қўйилган бу айблов сохта экани, фарзандларининг ҳеч қанақа диний гуруҳларга алоқаси йўқ.

Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, сўнгги беш йил мобайнида Қашқадарёда 1000дан зиёд одам ноқонуний диний гуруҳларга алоқадорлик ва конституциявий тузумга тажоввуз қилиш айблари бўйича қамалган.

Ўзбекистоннинг жанубидаги Қашқадарё ишсизлик даражаси энг юқори бўлган вилоятларидан саналади.
XS
SM
MD
LG