Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:48

Ливияда ҳалок бўлган намойишчилар сони 233 га етди


Сўнгги бир неча кун давомида Ливиядаги намойишлар пайти ҳалок бўлган фуқаролар сони, Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, 233 нафарга етган. Қурбонлар орасида аёллар ва ёш болалар бор.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ливияда намойишчиларга қарата ўт очишдан бош тортгани учун ҳибсга олинган ҳукумат аскарлари қатл этилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Лекин бу маълумот бошқа манбалар томонидан тасдиқланмади.

Ливия шарқида жойлашган Бенғози шаҳрида ҳукумат кучлари Муаммар Қаддафий мухолифлари тарафига ўтгани ҳақида хабарлар бор.

Ливиянинг Араб лигасидаги доимий вакили Абдул ал-Хоний ҳукумат кучлари намойишларни куч билан бостиришига норозилик ўлароқ лавозимидан истеъфога кетишини эълон қилинди.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли телевидение орқали қилган чиқишида мамлакат фуқаролик уруши ёқасида экани ва мамлакат кучлари барқарорликни ҳар қандай йўл билан сақлаб қолишини таъкидлади.

Қаддафийнинг ўзи Ливияда норозиликлар бошланганидан буён сукут сақламоқда.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий мамлакатни қирқ йилдан ортиқроқ давр мобайнида идора этиб келади ва араб дунёсида энг узоқ муддат тахтда қолаётган етакчи саналади.
XS
SM
MD
LG