Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:20

АҚШ ва Саудия Баҳрайнда мулоқот ўтказилишини қўллаб-қувватлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири шахзода Сауд ал-Файсал Баҳрайн ҳукумати ва мухолифат ўртасидаги мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

Давлат департаментига кўра, Клинтон Баҳрайндаги норзиликлар масаласини Сауд ал-Файсал билан телефон орқали муҳокама қилган.

Айни пайтда Баҳрайн шахзодаси намойишчилар йиғилган пойтахт Манама марказидаги майдондан қўшинлар ва зирҳли машиналарни олиб чиқиш ҳақида буйруқ берди.

Тунис ва Миср раҳбарлари халқ исёни оқибатида ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Баҳрайнда ҳам тартибсизликлар бошланган эди.
XS
SM
MD
LG