Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:04

Баҳрайндаги намойишлар "Формула-1" мусобақаларига соя солди


Баҳрайн ҳукумати акслиҳукумат намойишлари боис март ойига белгиланган "Формула-1" мусобоқаларини бекор қилди.

Мусобоқалар Баҳрайнда 13 март куни бошланиши режаланган эди.

Душанба куни асосан шиалар бўлган ўн мингга яқин намойишчи пойтахт Манаманинг марказий ҳиёбонида ҳукумат истеъфосини талаб этиб намойиш ўтказди.

Улар иқтидордаги сунний қирол династияси мамлакатда кўпчиликни ташкил этувчи шиалар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ҳам чақиришди.

1971 йили Британия мустамлакачилигидан мустақилликка эришган Баҳрайнда бошқарувдаги сунний қирол оиласи ва аксариятни ташкил этган шиалар ўртасида таранглик тез-тез юзага келиб туради.

Қирол Ҳамад ўзининг вориси бўлган ўғлига барча сиёсий партиялар билан мулоқот ўтказиш, шунингдек, шиа мазҳаби фаолларини озод этиш ва бу билан боғлиқ айрим маҳкамаларни тўхтатишга буйруқ берди.

Бу баҳрайнлик намойишчилар талабига қиролнинг жавоби бўлди.
XS
SM
MD
LG