Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:46

Қирғизистон президенти ўз маошини қисқартирди


Қирғизистон президенти ўз ойлик маошини 850 долларга қисқартириш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти иш бошқармаси раҳбари Турусбек Қўёналиев маълум қилди.

Унинг айтишича, бундан буён Қирғизистон президентининг ойлиги расман 638 доллар бўлади. Бу маошга турли қўшимчалар қўшилади ва президент ой охирида 1276 доллар иш ҳақи олади.

Мазкур фармон имзолангунига қадар президентнинг ойлик маоши турли қўшимчалар билан биргаликда 2116 долларни ташкил этган.

Президент мамлакат бюджетида камомад мавжудлиги туфайли ўз ойлик маошини қисқартириш қарорига келган.
XS
SM
MD
LG