Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:57

WikiLeaks асосчиси Швецияга экстрадиция қилиниши мумкин


Лондон суди WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Судья Ҳовард Риддл икки аёл жинсий зўрлаганлик айбловлари Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш учун асос бўла олади, деди.

Швеция прокуратураси Австралия фуқароси бўлган Ассанжни ўтган йил август ойида икки швед аёлининг шикоятлари асосида сўроқ қилиш учун экстрадиция қилишни сўраган.

39 яшар Ассанж ўзига қўйилаётган айбловларни рад қилмоқда.

Адвокатлар агар Ассанж Швецияга экстрадиция қилинса, унинг Қўшма Штатларга жўнатилиш “хавфи бор"лигини айтишмоқда.

Жулиан Ассанжнинг адвокатлари суд қарори юзасидан бир ҳафта ичида юқори инстанцияларга мурожаат қилишлари мумкин.

Жулиан Ассанж асос солган WikiLeaks яқинда АҚШ дипломатик ёзишмаларига доир минглаб махфий ҳужжатларни ошкор қила бошлаган.
XS
SM
MD
LG