Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:35

Николя Саркози Туркияга боради


Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига қаршилик қилиб келаётган Франция Президенти Николя Саркози бугун Анқарада Туркия раҳбарлари билан учрашади.

Музокаралар чоғида Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши муҳокама этилиши эҳтимолдан йироқ экани айтилмоқда.

Боиси Саркози Анқарага давлат раҳбари эмас балки саноати ривожланган Йигирмалик гуруҳининг жорий раиси сифатида боради.

Унинг Анқарага ташрифи бир неча соат бўлиши режаланган Туркия раҳбарлари Саркози ташриф учун кўпроқ вақт ажратмаганидан таассуф билдирди.

Николя Саркози 2007 йил май ойида Франция президенти бўлганидан бери Туркияга биринчи марта келмоқда.
XS
SM
MD
LG