Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:58

Янги Зеландияда зилзила қурбонлари сони кўпаймоқда


Янги Зеландияда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 145 кишига етди. Расмийлар талафотлар сони ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Айни пайтда қутқарувчилар гуруҳлар Крастчерч шаҳридаги қулаб тушган бинолар деворлари остида тирик қолган одамларни излашни давом эттирмоқда.

Шанба куни юз берган кучли ер силкиниши қутқарувчи гуруҳлар ишини янада мураккаблаштирди.

Зилзиладан беш кун ўтиб тирик қолганларни топиш умиди сўниб бормоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар 200дан ортиқ одам бедарак йўқолган.

Бироқ полиция топилган жасадларнинг шахси аниқланаётгани боис бедарак йўқолганлар сони ортиши мумкинлиги эҳтимолдан йироқ эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG