Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:03

Тунисда уч киши зўравонлик қурбони бўлди


Тунис пойтахтида содир бўлган зўравонликларда камида уч киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, муваққат ҳукуматга қарши тинч намойиш зўравонликка айланиб кетганидан сўнг ўт қўйганлик ва мулкка зарар етказганлик айби билан 100 киши ҳибсга олинган.

Ўтган ой халқ исёни натижасида мамлакатни 23 йил бошқарган президент Зайн ал-Абидин Бин Али мамлакатни ташлаб оиласи билан Саудия Арабистонига қочиб кетган эди.

Тунисдаги воқеалардан руҳланган минтақанинг бошқа давлатларидаги халқлар ҳам ўз ҳукуматларига қарши бош кўтара бошлади.
XS
SM
MD
LG