Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:55

Тунис Бош вазири истеъфога чиқди


Сўнгги кунларда муваққат ҳукуматга қарши норозиликлар давом этаётган Тунисда Бош вазир Муҳаммад Ғаннучи лавозимидан истеъфога чиққанини эълон қилди.

Ғуннучи Тунисни 23 йил бошқарган собиқ президент Зайн ал-Абидин Бин Алининг яқин иттифоқчиси эди.

Халқ исёни натижасида Бин Али 14 январ куни мамлакатни тарк этганидан сўнг Муҳаммад Ғаннучи сайлов ўтказилгунича мамлакатни вақтинча бошқариш вазифасини ўз зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG