Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:43

Яманда ўн минглаб аҳоли намойиши давом этмоқда


Яман пойтахти ва бошқа йирик шаҳарларда 32 йилдан буён ҳокимиятда ўтирган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ҳокимиятдан кетиши талаби билан намойишлар давом этмоқда.

Жумладан, Сана университети олдида 5 минг норози тўплангани, мамлакат шимолидаги Ибб ва Ҳудейда, жанубдаги Таиз шаҳарларида ҳам минглаб норозилар намойиши давом этаётгани хабар қилинмоқда.

Минглаб аҳоли намойишлари давом этаётган бир кезда мамлакатдаги икки ҳудудда террор ҳужуми содир этилгани ва 2 аскар ўлдирилгани, 18 киши жароҳатлангани хабар қилинди.

Мамлакат расмийлари ҳар икки хуруж ортида Ал-Қойда турибди, деган айблов билан баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG