Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:27

Карзай Лондонга йўл олди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Британия расмийлари билан музокара қилгани Лондонга кетди.

Президент маъмурияти эълон қилгани баёнотга кўра, уч кунлик сафари давомида Карзай Британия Бош вазири Дэвид Камерон билан учрашиб, Афғонистонни қайта тиклаш ишларида Британиянинг кўмаги масаласини муҳокама қилади.

Сешанба куни Карзай Британия Мудофаа вазири Лиам Фокс билан мамлакатдаги хавфсизлик масъулиятини НАТО-етакчилигидаги халқаро кучлардан афғон қўшинларига ўтказиш масаласини муҳокама қилади. Бу жараённинг жорий йил ёзида бошланиб, 2014 йилнинг охирига қадар якунланиши кўзда тутилган.

Афғонистондаги 140 мингдан зиёд халқаро қўшинлар сафида ўн мингга яқин инглиз аскарлари хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG