Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:44

Эрон мухолифати намойишларга тараддудланмоқда


Эрон мухолифати бугун Теҳрон ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишларини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Улар мухолифатнинг икки етакчиси Мирхусайн Мусавий ва Меҳди Каррубийнинг озод этилишини талаб қилмоқда.

Душанба куни Мусавий ва Каррубий ҳамда уларнинг аёллари Теҳрондаги Хешматиёх қамоқхонасига олиб кетилгани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Улар 14 феврал куни мухолифат тарафдорларини Миср ва Тунисдаги исёнларни қўллаб, намойишга чиқишга чақирганларидан кейин уй қамоғига сақланаётган эди.

Оқ уй мухолифатчиларнинг ҳибсга лоинишларини “қабул қилиб бўлмайдиган ҳол” дея таъкидлаб уларнинг озод этилиши талаб қилди.
Эрон расмийлари мухолифатни сешанба куни намойиш ўтказишдан тийилиш ҳақида огоҳлантирди.

Бош прокурор Ғулом Ҳусайн Муҳсини Эжейи “қонунга қарши ҳаракат қилган ҳар қандай киши жавобгарликка тортилади”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG