Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:49

Сьюзан Райс: Қаддафий "қип-қизил ёлғончи"


АҚШнинг БМТдаги элчиси Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийнинг ўз халқига нисбатан куч қўлламаётганига оид таъкидлади “қип-қизил ёлғондир”, дея баён қилди.

Сьюзан Райс Қаддафийнинг хориж матбуотига Ливия халқи уни севиши ҳақидаги айтган гаплари унинг реал воқеъликдан қанчалар узилганини яна бир бор кўрсатади, дея таъкидлади.

Райснинг айтишича, Қўшма Штатлар Ливия мухолифати билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.

Унинг бу баёнотидан аввал Қўшма Штатлар ҳарбий кемалар ва учқичларни Ливия чегаралари яқинига олиб келиб, Қаддафий режимига тегишли 30 миллиард АҚШ долларига тенг маблағларни музлатиб қўйди.

Айни пайтда, Европа Иттифоқи Қаддафий режимига нисбатан қурол эмбаргоси, ҳисоб рақамларини музлатиш ва виза чеклови каби санкцияларни жорий қилди.
XS
SM
MD
LG