Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:07

Ғарб Қаддафийни ағдариш учун ҳарбий амалиёт масаласини кўриб чиқмоқда


Ғарб давлатлари Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан четлатиш ҳамда Қаддафий режимига қарши чиқаётган ливияликларни ҳимоя қилишга ёрдам бериш мақсадида ҳарбий операция амалга ошириш масаласи кўриб чиқилиаётганини айтмоқда.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс сешанба куни АҚШга тегишли бир нечта ҳарбий кема Ливия соҳиллари томон сузаётганини тасдиқлади. Лекин, деди Гейтс, НАТО билан ҳарбий операция ўтказиш бўйича келишилгани йўқ ва Обама маъмурияти куч қўллаш ҳақида қарор бергани йўқ.

АҚШ армияси қўмондони Адмирал Майк Маллен Қаддафийга содиқ кучларнинг ҳужумларини чеклаш мақсадида Ливия ҳаво ҳудудларини ёпиб қўйиш “фавқулодда мураккаб операция бўлиши”дан огоҳлантирди.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон эса Қаддафийга нисбатан ҳарбий куч қўллаш масласи кун тартибида қолишини баён қилди.

Бироқ Франция ва Россия Ливияга қарши халқаро ҳарбий амалиёт БМТ Хавфсизлик кенгашининг мандати билан ўтказилиши лозим, демоқда.
XS
SM
MD
LG