Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:44

ЕИ Украианага 470 миллион евро ваъда қилди


Сергей Клюев (ч) ва Стефан Фюле, Брюссел 2 март 2011 йил
Сергей Клюев (ч) ва Стефан Фюле, Брюссел 2 март 2011 йил
Европа Комиссияси Украинага 470 миллион евро ҳажмида иқтисодий ёрдам кўрсатишни ваъда қилди.

Бу маблағнинг Украинада қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва яхши бошқарув тизимини барпо этишга сарфланиши назарда тутилган.

Бу ҳақдаги келишувни Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича мутасаддиси Стефан Фюле ва Украина Бош вазири ўринбосари Сергей Клюев имзоладилар.

Клюев Брюсселга ўз мамлакати ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳамда эркин савдо шартномаси борасида музокаралар олиб бориш учун сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG