Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:17

АҚШ аскари WikiLeaks билан ҳамкорликда айбланмоқда


Қўшма Штатлар армияси АҚШ ҳукуматига қараши юз минглаб махфий ҳужжатларни ўғирлаб, WikiLeaks сайтига сиздирганликда айбланаётган аскарга нисбатан яна 22 айбловни илгари сурди.

Янги айбловларга кўра, кичик сержант Брэдли Мэннинг АҚШ армияси таъбирида Қўшма Штатлар “душманлари”га ёрдам берувчи ҳаракатлар ҳисобланувчи махфий ҳужжатларни ўзлаштирганлик, ноқонуний тарзда кўчириб олганлик ва оммага ошкор қилганликда айбламоқда.

Эълон қилинган баёнотга кўра, Мэннинг бу жиноятларни содир этгани исботланса, унга умрбод қамоқ жазоси ва бошқа санкциялар қўлланиши мумкин.

23 яшар Меннинг устидан суд, экспертлар унинг руҳан лаёқатли эканини текширгунларига қадар қолдирилган.

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Мэннингни танимаслигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG