Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:29

Ливияда ҳарбий тўқнашувлар давом этмоқда


Исёнчилар ва Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ўртасида жанглар давом этаркан, Қўшма Штатлар Ливияда халқаро ҳарбий интервенция бошланиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Кеча АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Ливия ҳаво ҳудудини ёпиб қўйиш уруш эълон қилиш билан баробар бўлишини таъкидлади. "Ҳаво ҳудудини ёпиш, - деди у, - мамлакат ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун Ливияга ҳужум қилиш билан бошланади.”

Бироқ Оқ уй эълон қилган баёнотда Вашингтон вазиятни кузатишда давом этаётгани ва бирор эҳтимол кун тартибидан олиб ташланмагани айтилади.

АҚШга қарашли иккита ҳарбий кема аллақачон Ўрта ер денгизига кириб, Ливия сув ҳафзалари томон йўл олди. Айни пайтда Муаммар Қаддафий “сўнгги эркак ва аёл қолгунча” жанг бўлажагидан таҳдид қилмоқда.

Ливиядаги исёнчи кучлар Муаммар Қаддафийга содиқ аскарларнинг мамлакат шарқидаги Брега шаҳарчасини назоратга олиш уринишларини қайтарди.

Кеча Қаддафийга содиқ кучлар икки ҳафта аввал исёнчилар назоратига ўтган мамлакат шарқидаги ҳудудларни ишғол қилиш уринишларини бошлади.

Ливиянинг энг йирик нефтни қайта иншоотларидан бири жойлашган Брега шаҳарчасидаги жангларда исёнчилардан камида 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Қўшни шаҳар ва мухолифатнинг истеҳкоми бўлиб қолган Бенғозидан Брега шаҳарчасига ёрдам келгач, Қаддафий кучлари ҳужумини қайтарилди.

Телевидение орқали қилган чиқишида Қаддафий мамлакат рўй бераётган воқеаларда яна Ал-Қоидани айблаб, ҳокимиятдан кетмаслигини баён қилди.

Айни пайтда, Европа Комиссияси Президенти Жозе Мануэл Баррозо кеча қилган чиқишида Қаддафий кетадиган пайт келди, деди.

- Сўнгги ҳафталар давомида Ливия режимининг мутлақ номақбул ҳаракатлари, афсуски, полковник Қаддафий муаммонинг ечими эмас, унинг сабаби эканини кўрсатди. Демократик кучларнинг ўз келажагини белгилашга имкон бериш учун унинг кетадиган ва мамлакатни Ливия халқига қатйардиган пайти келди, деди Европа расмийси.

Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди пайшанба куни Ливиядаги зўравонликлар юзасидан тергов бошлашини билдирди.

Айни пайтда, Франция ҳукумати ҳам Ливия сув ҳудудлари яқинига ўз жанговар вертолёт ташувчи Мистрал кемасини юбораётганини маълум қилди. Франция расмийларига кўра, миссиядан мақсад қочқинларга ёрдам беришдир.

Мудофаа вазирлиги матбоут хизмати Мистрал авиа-ташувчи кемаси Европа Иттифоқи етакчилигида амалга оширилажак қочқинларни эвакуация қилиш операциясида иштирок этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG