Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

АҚШ Ливияга қарши халқаро интервенцияга ишора қилди


Ливияда мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва исёнчилар ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Айни пайтда Қўшма Штатлар Ливияга қарши халқаро интервенция бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Ливия узра “учиш таъқиқланган зона” жорий қилиниши уруш ҳаракатларини англатиши ва Ливия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини йўқ қилиш учун ҳужумлар бошланишидан далолат эканини айтди.

Бироқ Оқ Уй Вашингтон расмийлари вазиятни таҳлил қилишда давом этаётгани ва ҳар қандай эҳтимол, жумладан, учиш таъқиқланган зона жорий этиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкинлиги эҳтимолдан соқит қилинмаëтганини билдирди.

- Биз турли эҳтимолларни жиддий кўриб чиқаëтирмиз. Улардан исталгани қабул қилиниши эҳтимолдан соқит қилмаймиз. Биз қатор қатъий чоралар танладик. Санкцияларни айтиб ўтдим ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда чоралар кўрдик, деди Оқ уй матбуот вакили Жей Карней.

Ўрта ер денгизига ўз иккита ҳарбий кемасини жўнатган АҚШ Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан кетишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG