Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:46

Ўзбекистондан Қирғизистонга газ узатиш тўлиқ тикланди


«Қирғизгаз» ширкати матбуот котиби Жайнагул Максимова 3 март куни тунга қадар қирғизистонликлар уйларига газ узатиш тўлиқ тикланишини айтди.

Максимовага асосланиб 24.kg ахборот агентлигининг билдиришича, ҳозирда газ қувурида босим нормаллашган ва форс-мажор вазият бартараф қилинган.

Яқин фурсатда Бишкек шаҳар иссиқлик станциясининг газдан фойдаланишга ўтиши ҳам кутилмоқда. Газ танқислиги боис чоршанба куни станция мазутдан фойдаланишга мажбур бўлган эди.

2 мартга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг газ қазиб олинадиган ҳудудларида ҳарорат - 16 даражага тушиб кетгани натижасида газ қазиб чиқаришда техник муаммолар юзага келган. Ўз навбатида бу газ қувурларида босим пасайиб кетишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG