Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:45

Красноярск ўлкасида икки ўзбекистонлик қамоққа ташланди


Россиянинг Красноярск ўлкасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси полиция ходимига пора беришга уринганлик айби билан уч ой муддатга умумий тартибдаги жазони ўташ колониясига жўнатилди.

Ғарбий Сибир транспорт прокуратураси маълумотига кўра, Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш тартибини бузган ўзбекистонликлар протокол тузмасликлари учун ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига 200 ва 500 рубл миқдорида пора таклиф қилганлар.

Пресс Лайн ахборот агентлиги хабарига кўра, Канский туман суди ҳакамлари ҳукм чиқаришда ўзбекистонликлар ўз айбига тўлиқ иқрор бўлгани ва қилмишига пушаймон бўлганларини инобатга олган.
XS
SM
MD
LG