Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:13

Сова таҳлил маркази фаоли Галина Кожевникова оламдан ўтди


Москвадаги Сова ахборот-таҳлил маркази директори ўринбосари Галина Кожевникова оламдан ўтди.

36 ёшли тадқиқотчи сўнгги вақтларда оғир бетоб эди.

У Россияда миллатчилик ва ксенофобия муаммоларини тадқиқ қилиш билан шуғулланиб келган ва Сова марказининг миллатчи ҳамда ксенофоб ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича эълон қилган кўплаб ҳисоботларини ҳозирлаган.

Шу фаолияти ортидан сўнгги вақтларда Кожевникова номига миллатчи гуруҳлар томонидан кўплаб таҳдидлар ҳам бўлган эди.

Россиялик тадқиқотчи олимлар хасталикдан вафот этган Галина Кожевниковани сўнгги йўлга кузатар экан, “виждонли, профессионал ва жуда яхши инсон”, деб хотирламоқдалар.
XS
SM
MD
LG